Суперлигада 2024 йилнинг энг яхши футболчиси янги мавсумни қаерда ўтказади?
Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва Қаршининг "Насаф" жамоаси кейинги мавсум олдидан шартномаси якунланган футболчилари билан янги келишувларни амалга оширмоқда.
"Аждарлар" матбуоти кеча Жавоҳир Сидиқов билан шартнома узайтирилган ҳақида хабар берган эди. Бизга маълум бўлишича, Акмал Мозговой ҳам яна бир йил Қаршида қолади. Футболчи клуб билан бу борада келишувга эришган. Бундан ташқари, Шароф Муҳитдинов ҳам 2025 йилни "Насаф"да ўтказади.
Маълумот учун, Бердиев шогирдлари ҳозирда Қаршида машғулотлар ўтказмоқда. Ушбу йиғинда Ҳусаин Норчаев ҳам иштирок этмоқда.
Фикрлар