Суперлиганинг август ойи энг яхши футболчиси учун номзодлар маълум
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси одатга кўра, ҳар ой Суперлигасининг энг яхши мураббийи ва футболчиси, шунингдек, энг чиройли голни аниқлаб келади. Август ойида Суперлигада 4та тур баҳслари бўлиб ўтди. Мазкур беллашувлар давомида кўплаб футболчилар ўзларини кўрсатишга эришдилар.
Август ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар
Абдувоҳид Неъматов (“Насаф”) – 5 ўйин, 4 қуруқ ўйин, 7 сейв
Пшемислав Банашак (“Пахтакор”) – 5 ўйин, 2 гол, 2 ассист
Сардор Собирхўжаев (“Пахтакор”) – 5 ўйин, 2 гол, 1 ассист, 170 аниқ узатма, 20 яккакурашда ғолиб
Шоҳназар Норбеков (“Қўқон-1912”) – 4 ўйин, 3 гол, 1 ассист
Темурхўжа Абдуҳолиқов (“Қизилқум”) – 4 ўйин, 3 гол, 2 ассист
Русланбек Жиянов (“Олимпик”) – 4 ўйин, 2 гол, 2 ассист
Драган Черан (“Пахтакор”) – 5 ўйин, 3 гол, 1 ассист
Фикрлар