Сурия бош мураббийи: "14-рақамли футболчининг жарима зарбасидан урган голи ажойиб бўлди"

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги гуруҳ босқич 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Сурия учрашувида вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида рақиб жамоа бош мураббийи Марк Вотте иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Ўзбекистон яхши жамоа эканини билардик. Жамоамиз яхши ўйнади. Биз қўлимиздан келганини қилдик. Бироқ рақиб ҳам муносиб қаршилик кўрсатди ва ғалабани қўлга киритди. 

Ҳисобни тенглаштиришга интилдик. Аммо омад биздан юз ўгирди. 

14-рақамли футболчининг жарима зарбасидан урган голи ажойиб бўлди. Дарвозабонимиз тўпни қайтаришга уринди. Аммо рақиб футболчиси супер зарба йўллаганди. Фантастик зарба. Ўзбекистон топ жамоа эканини кўрсатиб берди.

Биринчи учрашув қийин бўлиши аниқ эди. Мухлислар ажойиб атмосфера яратиб берди. Тўғри, илк ўйинни бой бердик. Бироқ ҳамон кейинги босқичга чиқиш имконимиз сақланиб қолди ва биз бундан тўлиқ фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

Ўйлашимча, йигитларим яхши ўйин намойиш этишди. Улар қўлдан келганча тўп тепди. Шунга қарамай, баъзида омад сиздан шунчаки юз ўгиради. Жарима зарбасидан урилган голда шундай ҳолат рўй берди", - деди мутахассис. 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!