Сурия бош мураббийи: Зилзиладан кейин қийин давр бўлди, лекин...

Эртага юртимиз 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Бугун мусобақа олдидан жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Сурия U-20 терма жамоаси устози Марк Вотте иштирок этди.

- Тошкентда бўлганимдан хурсандман. 8 та ўртоқлик учрашувини ўтказдик бунҳача. ЎФАга раҳмат айтмоқчиман. Ёшларга имкон бермоқчимиз. Уларни шу орқали миллий жамоага чиқарамамиз ва тажриба берамиз. Ярим финалга чиқишни хоҳлаймиз. У ердан Индонезияга йўл оламиз. Биринчи ўйиндан умидлар катта.

Зилзилдан кейин қийин давр бўлди. Ўйинчиларга осон эмас эди. Тайёрланиш Дубайда бўлди. Футболчиларга 5 кунлик дам олиш бердик. Натижаларимиз билан юртдошларимизни хурсанд қиламиз.

Россия, Германия Швеция чемпионатларидан ўйинчиларимиз бор. Бироқ маҳаллий футболчиларимга ишонаман. Улар билан ЖЧга чиқамиз.

Ўзбекистон фаворит. Катта ўйин бўлади. Руҳан тайёр бўлиш керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!