"Сурхон" — "Қизилқум" баҳси трансляция қилинмайди. Унинг ўрнига Аҳмедов жамоаси иштирокидаги ўйин эфирга узатилади

Coca Cola Суперлига 15-туридан ўрин олган "Сурхон" ҳамда "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги ўйин "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилиши керак эди. Аммо, канал ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали ушбу учрашувдан трансляция амалга оширилмаслигини маълум қилди.

"Термиз шаҳридаги “Сурхон” стадиони ҳудудида коронавирусдан даволаш маркази ташкил этилганлиги сабабли бугун дастуримиздан ўрин олган футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси доирасидаги “Сурхон” – “Қизилқум” жамоалари учрашувини трансляция қилишнинг имкони бўлмаганини маълум қиламиз", - дейилади хабарда.

Ушбу беллашувнинг ўрнига эса Хитой Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Тианжин Теда" - "Шижяжуан" жамоалари ўртасидаги учрашув намойиш этилади. Ҳамюртимиз Одил Aҳмедовнинг янги жамоасидаги дебют баҳси 17:00 дан эфирга узатилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!