"Сурхон" икки футболчини Лигада рўйхатдан ўтказди
Ўзбекистонда трансфер ойнаси ҳали ёпилгани йўқ. Шу сабаб жамоалар таркибда ўзгаришларга қўл уришда давом этмоқда.
Жумладан, "Сурхон" икки нафар футболчини ПФЛда рўйхатдан ўтказди. Улар Беҳзод Шамсиев ва Шаҳзод Тоиров. Энди улар фаолиятини термизликлар сафида давом эттиради.
Жамоа устози Сергей Арслонов ўзига керакли трансферларни амалга оширмоқда.
Фикрлар