"Сурхон" клуби футболчиси коронавирус юқтирганликда гумонланмоқда. Жамоанинг "Навбаҳор"га қарши ўйини қолдирилиши мумкин
"Сурхон" клуби футболчилари коронавирус учун тест топширишди.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, жамоа аъзоларидан бири вирусга чалинган бўлиши мумкин. Шу боис жамоа текширувдан ўтказилмоқда.
"Сурхон"нинг Суперлига доирасида 21 июль куни "Навбаҳор" билан ўйини ўтказилиши белгиланган. Тез орада тест жавоблари чиқади. Аммо ПФЛ ўйин ўтказилишига рухсат бериши сўроқ остида. "Бунёдкор"нинг "Бухоро"га қарши учрашуви ҳам айнан шу сабаб қолдирилганди.
Фикрлар