"Сурхон" мураббийи: Ноқулай об-ҳаво ўйинга салбий таъсир кўрсатди
Бугун Суперлиганинг 23-тури доирасида бўлиб ўтган "Навбаҳор" - "Сурхон" беллашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Владимир Андреев ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
- Албатта, бугунги ноқулай об-ҳаво ҳам ўйинга салбий таъсир кўрсатди. Аммо, яхшиямки, бугун майдони қордан тозаланган ва сифатли бўлган “Навбаҳор”га қарши тўп сурдик. Менимча, Суперлига клублари орасида фақатгина “Навбаҳор” ноқулай об-ҳаво шароитида ҳам майдонини сифатли сақлай оладиган жамоа.
Ўйин борасида тўхталадиган бўлсам, тўғри, ҳудудий устунлик кўпроқ мезбонлар тарафида бўлди ва улар биринчи бўлимда бундан фойдаланиб, гол уришга муваффақ ҳам бўлишди. Шунингдек, биринчи 45 дақиқаликда дарвозамизга пенальти ҳам белгиланди ҳамда дарвозабон 11 метрли жарима зарбасини бартараф этишга муваффақ бўлди. Бунинг учун унга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Шогирдларимда ҳам кичик бўлса-да, айрим имкониятлар юзага келди. Лекин йигитлар улардан фойдалана олишмади.
Фикрлар