"Сурхон" назорат учрашувида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

"Сурхон" Суперлига 9-турида "Турон" жамоаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг футболчиларга дам олиш имкониятини яратиб берган эди.

26 май санасидан Тошкентда навбатдаги баҳсга тайёргарлик бошлаб юборди. Бугун жамоа назорат баҳсида Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубига қарши майдонга тушиб, 2-1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг биринчи бўлимида меҳмонлар ҳисобни очди 0:1. 

Иккинчи бўлимни кўтаринки руҳда бошлаган "Сурхон" футболчилари 65-дақиқага келиб орадаги фарқни йўққа чиқарди. Жасур Холтўраев бирга-бир вазиятга чиқиб бориб дарвозабонни ортда қолдирди.

Учрашувнинг 80-дақиқасида Шарофиддин Шобиров жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, "Сурхон"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

Назорат учрашуви.

"Сурхон" - "Сўғдиёна" 2:1.

Голлар: Жасур Холтўраев, Шарофиддин Шобиров ("Сурхон")

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!