"Сурхон" Ўзбекистон U17 терма жамоаси ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди

CHERY AUTO

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ҳамда "Ahmedov fc" аъзоси Муҳаммадали Мусахонов фаолиятини Суперлига клубида давом эттиради.

Tecno

Sports.uz'га маълум бўлишича, чап қанот ҳимоячиси ҳисобланган Мусахоновга "Сурхон" жамоаси аъзосига айланади. Термизликлар ёш футболчини тўлиқ ўз сафига қўшиб олди. У айни дамда жамоа билан бирга Туркияда машғулот қилмоқда.

Маълумот учун, Муҳаммадали 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 5 та учрашувда майдонга тушиб, жами 406 дақиқа ҳаракат қилди. Ушбу ўйинларда у 2 та голли узатма (ассист) муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!