Ads

Янги мавсум учун тайёргарликни Тошкентда олиб бораётган Термизнинг "Сурхон" клуби бугун мазкур ўқув-йиғини доирасида Тожикистоннинг амалдаги чемпиони - "Истиқлол" жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда Дилшод Нуралиев бошқарувидаги "Сурхон" 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

"Сурхон" етакчилари - Тимур Усмонов ва Иброҳим Абдуллаевлар бу ўйинда майдонга тушмадилар. Мураббийлар штаби ушбу футболчиларга дам беришга қарор қилдилар.

Учрашув ўз ниҳоясига етгандан сўнг Термиз клуби мураббийлари жамоа кўригида бўлиб турган Анвар Раҳимов, Собир Усмонхўжаев, Фарҳод Номозов, Нодир Йўлдошев, Фарруҳ Ибрагимов, Аббос Пўлатов ва Тимур Хакимовлар билан дўстона хайрлашдилар. Қайд этиш жоиз, бундан аввалроқ жамоа япониялик Ю Кубоки билан ҳам дўстона хайрлашган эди.

"Сурхон" ўзинининг навбатдаги назорат учрашувини 28 феврал куни Самарқанднинг "Динамо" жамоасига қарши ўтказади.

Назорат ўйини

"Сурхон" (Термиз, Ўзбекистон) - "Истиқлол" (Душанбе, Тожикистон) 2:4 

Голлар: Тихоновецкий 2, Сардор Эминов 15,21, Артём Барановский 55, Шериддин Бобоев 75, Восиев 80.

“Сурхон”:  Руслан Матниязов, Иброҳим Раҳимов , Ислом Иномов, Илҳом Алижонов, Шерзод Жалолов , Сирожиддин Қўзиев, Жавохир Алиқўзиев, Сардор Эминов, Низомжон Норов, Дилшод Хушбаков ,Фарход Тожиев

Сурхондарё футбол федерацияси