"Сурхон" ва "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Сурхон" ва "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди. Ушбу учрашувда жамоалар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекиб, 1 очкодан бўлишиб олишди. 

Шу тариқа, "Қизилқум" 11- ва "Сурхон" 12-ўринда қоладиган бўлди.

  • Суперлига
  • 15-тур

Сурхон

0 : 0

17/09/2020 17:00

Қизилқум

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Асрор Ғофуров огоҳлантирилди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90+'

    Касминин майдон марказида ишлатган қўполиги учун иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.

  • 88'

    Шерзод Каримов ўрнига Низомжон Норов майдонга тушди.

  • 85'

    Шерали Жўраев сариқ карточка ишлаб олди.

  • 84'

    "Қизилқум"нинг навбатдаги жарима зарбаси бесамар кетди.

  • 81'

    Ҳусниддин Ғофуров огоҳлантирилди.

  • 80'

    "Қизилқум" бурчак зарбаси амалга оширди. Жарима майдончасидан берилган зарба анча кучсиз чиқди.

  • 77'

    "Қизилқум" футболчисига шифокорлар ёрдами керак.

  • 73'

    "Сурхон" футболчиси тиббий ёрдам қабул қилди.

  • 71'

    "Сурхон" футболчиси бош билан зарба беришга муваффақ бўлди. Тўп анча ноаниқ кетди.

  • 67'

    "Сурхон"нинг бурчак зарбаси яна муваффақиятсиз чиқди.

  • 63'

    "Сурхон" яна ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қила бошлади.

  • 60'

    Бурчак тўпидан сўнг "Сурхон" жарима майдонида пала-партишлик юзага келди. Аммо вазият дарвозага зарба берилиши билан якунланмади.

  • 59'

    "Сурхон" майдон марказида ўйин қоидасини бузди.

  • 56'

    "Қизилқум" футболчиси амалга оширган бурчак зарбаси ҳеч кимга насиб этмади.

  • 55'

    Қиличевнинг узатмаси шеригини анча ўткир бурчакка тақаб қўйди.

  • 53'

    "Қизилқум"нинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди.

  • 50'

    Навоийликлар иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларини фаол бошлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Томива ўрнига Қадамбой Нурметов майдонга тушди.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45+'

    Томива жароҳат олиб майдонни тарк этди.

  • 43'

    "Қизилқум" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 42'

    Тайм сўнгида темп яна ҳам тушди.

  • 39'

    "Сурхон"нинг бурчак тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 36'

    Ўйин яна майдон марказида бўлмоқда. Жарима майдонларига тўп етиб бормаяпти.

  • 33'

    "Сурхон" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 31'

    Жамоаларнингҳужумлари якуний зарбагача етиб бормаяпти.

  • 28'

    "Қизилқум"нинг бурчак зарбасига ҳам жарима майдони ичидаги навоийликлар йўналиш бера олмади.

  • 27'

    Шерзод Каримовнинг жаримадан узатган тўпи шериклари учун баландлик қилди.

  • 25'

    "Сурхон" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 24'

    Учрашув давом эттирилади.

  • 23'

    Футболчиларга чанқоқларини босиб олиш учун кичик танаффус берилди.

  • 22'

    "Қизилқум"нинг яна бир жарима зарбаси бесамар кетди.

  • 20'

    Олег Толмасов огоҳлантирилди.

  • 18'

    Руслан Маргиевнинг олис масофадан берган зарбаси аниқ чиқди, аммо дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 16'

    "Қизилқум"нинг жарима зарбасини "Сурхон" дарвозабони ушлаб олишга эришди.

  • 13'

    "Сурхон" футболчилари ҳужумда фаол ўйнаяпти. "Қизилқум" ҳимояланмоқда.

  • 11'

    "Сурхон2нинг ҳужуми ноаниқ зарба билан якунланди.

  • 10'

    Майдон марказида тенгма-тенг ўйин кечмоқда.

  • 8'

    "Сурхон" бироз ўйинни ўз жарима майдонидан узоқлаштиришга эришди.

  • 5'

    "Қизилқум" ҳужумини якунлаш учун футболчи топилмади. 

  • 2'

    "Қизилқум" дастлабки дақиқаларда фаоллик намойиш этмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. Суперлига мадҳияси янграмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, Суперлига ихлосмандлари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!