"Сурхон" халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказади
Анхель Лопес бошчилигидаги “Сурхон” клуби 3 кундан сўнг халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказиши маълум бўлди. Бу хусусида “Сурхон” клуби матбуот хизмати хабар тарқатди.
Унда ёзилишича, 24 март куни Қозоғистоннинг “Қиран” клубига қарши ўртоқлик учрашуви ташкил этилади. Ушбу жамоа Қозоғистоннинг биринчи лига вакили ҳисобланиб, ўтган мавсумда 3-ўринни эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, “Сурхон” испаниялик бош мураббий қўл остида Суперлиганинг дастлабки учта турида иккита мағлубият ва бир бор дуранг қайд этди.
Фикрлар