"Сурхон"га "Пахтакор", "Қўқон-1912", "Бухоро", "Нефтчи" ва "Динамо"дан янги футболчилар келиб қўшилди
Воҳаликлар янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.
"Сурхон" клуби расмий "Телеграм" саҳифаси жамоа таркибига янги мавсум олдидан бир қатор янги футболчилар келиб қўшилганини маълум қилди.
Жумладан, "Қўқон-1912"дан Жасур Ёқубов, "Бухоро"дан Зоҳир Пиримов, "Пахтакор"дан Алишер Салимов, "Нефтчи"дан Ислом Тошпўлатов ва "Динамо"дан Элдор Бойматов клуб билан келишувга эришган.
Жасур Ёқубов сурхондарёликлар сафида ижара асосида тўп суради. Қолганлар эса, клуб билан 1 йиллик битимга эришган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар