Сузиш федерациясида 1 млрд сўмдан кўпроқ маблағ талон-тарож қилинган - Бош прокуратура
Бош прокуратура томонидан муттасадди идоралар билан билан биргаликда Ўзбекистон Сузиш федерациясида соҳага ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ўрганилди.
Ўрганишда, Федерация мансабдор шахслари ва бошқалар мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, жуда кўп миқдорда жамият манфаатига зарар етказишган.
Хусусан, терма жамоа ҳамда унинг захираси таркибига киритилмаган фуқаро Россия Федерациясининг Волгоград шаҳрида ўтказилган халқаро йиғинга юборилиб, 72 млн. сўм бюджет маблағлари асоссиз ишлатилган.
Шунингдек, 2021 йилнинг октябрь-декабрь ойларида жами 287 нафар спортчи “D” МЧЖга қарашли меҳмонхона хизматидан фойдаланмаган бўлсаларда, фойдаланганлик ҳақида электрон ҳисоб-фактураларга сохта ёзувлар киритган ҳолда 1 млрд. сўмлик пул маблағи талон-торож қилинган.
Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати
Фикрлар