Светлана Кузнецова чорак финал йўлланмаси учун ўйнайди

Россиялик теннисчи Светлана Кузнецова ҳамда америкалик Женнифер Брэди Санкт-Петербург шаҳрида ўзаро куч синашди.

"St.Petersburg Ladies Trophy" турнирининг биринчи даврасидан ўрин олган мазкур ўйинда Светлана рақибини 6:3, 6:1 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа, иккинчи даврага чиққан Кузнецова, энди швейцарияик Белинда Бенчичга қарши кортга чиқади.