Таэквондо WТ. Беҳруз Салимов бронза медалини қўлга киритди
Корея Республикасининг Чунчеон шаҳрида ўтаётган Таэквондо WТ бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди. -48 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Беҳруз Салимов бронза медалига сазовор бўлди.
Канада, Ҳиндистон, Корея Республикаси ва Тунис вакилларини мағлубиятга учратган ҳамюртимиз ярим финалгача етиб борди. Афсуски, у финал остонасида испаниялик Яиро Тригосга имкониятни бой берди ва шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Шу тариқа, терма жамоамиз ҳисобидаги медаллар ҳозирча 1 та олтин ва 1 та бронзани ташкил этмоқда.
Фикрлар