Таэквондо WT. Феруза Содиқова мамлакат чемпионатида ҳам шохсупага кўтарилди
Қўқонда таэквондо WT бўйича мамлакат чемпионатининг яна бир куни ортда қолди. Унда спортчилар 8 вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, -67 кг вазн тоифасида жаҳон чемпионати совриндори Феруза Содиқова яна бир бор олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, сўнгги дунё биринчилигида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Зуҳра Тожиматова, Амирбек Тўраев, Марат Мавлонов каби спортчилар ҳам ўз вазн тоифаларида зафар қучишди. Батафсил:
Аёллар, -49 кг:
1. Зуҳра Тожиматова
2. Диёра Имомалиева
3. Дилноза Тангриева
3. Зилолабону Қурбоналиева
-53 кг:
1. Ҳалимабону Собиржонова
2. Ситора Эргашева
3. Мадинахон Аксой
3. Умидахон Ҳасанова
-67 кг:
1. Феруза Содиқова
2. Гулсанам Алижонова
3. Розияхон Мосинова
3. Моҳларойим Бекжўраева
+73 кг:
1. Ирода Миртожива
2. Лайло Ҳожиниёзова
3. Рухшона Олимжонова
3. Севинч Ўрозалиева
Эркаклар, -58 кг:
1. Амир Тўраев
2. Зафар Каримов
3. Назарали Назаров
3. Ислом Ражабов
-68 кг:
1. Диёр Тўхлибоев
2. Сардор Тоиров
3. Сардор Обиджонов
3. Шоҳжаҳон Каримбоев
-80 кг:
1. Жавлон Ҳакимов
2. Мавлонбек Тўхтасинбоев
3. Музаффар Садриддинов
3. Шоҳруҳ Султонов
+80 кг:
1. Марат Мавлонов
2. Аббос Кушбаков
3. Комилжон Ҳошимжонов
3. Тимур Нагимов
Фикрлар