Таэквондочиларимиз ЖЧга йўл олишди

Хабар берганимиздек, 15-19 май кунлари Англиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақа Токио Олимпиадасига энг йирик рейтинг очколарини тақдим этувчи турнирдир. Шу боис ҳам унда жаҳоннинг 100дан зиёд мамлакатидан ташриф буюрадиган таэквондо усталари иштирок этиши кутилмоқда.

Бугун эрта тонгда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам Манчестер сафарига жўнаб кетишди. Делегациямиз Тошкент-Истамбул-Манчестер йўналиши бўйича парвоз қилишади. Мазкур жаҳон чемпионатида иштирок этувчи терма жамоамиз таркибини яна бир бор эслатиб ўтамиз:

Эркаклар:
-54 кг: Валентин Хегай
-58 кг: Суҳроб Бобобеков
-74 кг: Никита Рафалович
-80 кг: Шуҳрат Салаев
-87 кг: Максим Рафалович
+87 кг: Дмитрий Шокин

Аёллар:
-49 кг: Мадинабону Маннопова
-53 кг: Чарос Қаюмова
-57 кг: Зария Қосимова
-62 кг: Феруза Содиқова
-67 кг: Нигора Турсунқулова
+73 кг: Светлана Осипова

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!