Таэквондочимиз ғалабани бошлаб берди

Бироз аввал таэквондо бўйича навбатдаги беллашувларга ҳам старт берилди. Унда ҳамюртимиз Улуғбек Рашитов (-68 кг) ўзбекистонлик спортчиларнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги узоқ кутилган ғалабасига муаллифлик қилди.

Дастлабки саралаш босқичида ҳамюртимизга малилик Сейду Мофана рақиблик қилди. Муросасиз кечган жангда вакилимиз 38:17 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. Ҳамюртимиз ярим финал йўлланмаси учун 3 карра жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинларининг 2 карра совриндори жанубий кореялик Ли Дэ Хунга қарши даянга чиқади. Бўлажак баҳсда ҳам юртдошимизга омад тилаб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
25/07/2021 11:24
Омад тилаймиз. 1 Жойда Эронлик билан жанг қилади деб ёзилса, бу мақолада Ж. Кария вакили билан деб ёзилган. Асли қайси билан жанг қилади ўзи.