Тампере-2017: Учинчи кун ҳам медалларсиз якунланадиган бўлди

Финландиянинг Тампере шаҳрида ўтказилаётган спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 3-куни ҳам спортчиларимиз учун медалларсиз якунланадиган бўлди.

Дастлаб, -51 килограмм вазн тоифасида нимчорак финалда мўғулистонлик Болор Эрдене Бат Оршихга қарши баҳс олиб борган спортчимиз Нодира Собирова рақибасига 14-2 ҳисобида имконяитни бой бериб қўйган бўлса, -59 килоргамм вазн тоифасида саралаш босқичидан  қатнашган Набира Эсенбаева чорак финалда молдовалик Анастасия Ничита тўғини енга олмай бронза медалини қўлга киритиш имкониятини сақлаб қолганди.

Бироқ қўшимча саралаш босқичида ҳамюртимиз хитойлик Жинг Жиангга мағлуб бўлди ва кичик финалга чиқиш имкониятини қўлдан бой бериб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!