Таниқли мутахассис Бенземанинг мураббийига айланди (Фабрицио Романо)

"Милан" клубида беш йил вақт мобайнида самарали фаолият олиб борган мутахассис Стефано Пиоли Яқин Шарққа йўл олди. 

Ўтган мавсум сўнггида "россонерилар" сафини тарк этган Пиоли "Ал-Иттиҳод" бош мураббийига айланди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди. 

Маълум бўлишича, Стефано Жидда клуби билан 2027 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. 

Биласиз, ушбу клуб сафида бир қатор жаҳон юлдузлари, жумладан, Бензема, Канте ва Фабиньо каби футболчилар ҳаракат қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!