Тареми "Милан"га ўтишга яқин турибди

  • 30 август, 2023, 13:58
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Порту" ҳужумчиси Меҳди Тареми Италиянинг топ-клубига ўтиш арафасида. Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, эронлик футболчи “Милан”га ўтишга жуда яқин турибди.

"Россонерилар"нинг асосий мақсади - ҳужум чизиғини кучайтириш. Португалия чемпионатининг сўнгги мавсумининг энг яхши тўпурари ўтишга тайёр ва "Порту" раҳбариятидан уни "Сан-Сиро"га қўйиб юборишни сўраган.

Таремининг трансфери "Милан"га бонусларни ҳисобга олмаганда 15 миллион еврога тушади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!