Тарихий клуб рекорд даражада зиён кўрди
Италиянинг "Рома" клуби 9 ойда рекорд даражада зиён кўрди, дея хабар бермоқда Football Italia нашри.
Манбага кўра, "Рома"нинг молиявий зарари ўтган йил эълон қилинган 29 миллион евролик кўрсаткичдан деярли 100 миллион кўпроқни, аниқроғи 126,4 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Рим клуби ҳисоботига кўра, бундай зарарга коронавирус пандемияси ва клубнинг Чемпионлар лигасидаги иштирокни қўлдан чиқаргани сабаб бўлган.
Фикрлар