Тайсон Фьюри: "Жошуа, қўрқма, сени тезда нокаутга учратаман"

  • 22.09.2026 18:04
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри ҳамюрти Энтони Жошуага нисбатан яна бир бор  кескин танқид ва ҳақоратларга тўла чиқиш қилди. 

"Лўлилар қироли" ўзининг Instagram саҳифасида жонли видеомурожаат эълон қилди. Унда Фьюри жуда кескин баёнотлар билан чиқиб, Жошуани ўзаро жанг учун шартномани имзолашга чақирди.

"Қўрқаётганингни биламан, лекин ишон, сенга қаттиқ шикаст етказмайман. Ҳаммасини тез тугатаман. Сени тезда нокаутга учиратиб, ўз ишингга қайтишингга йўл қўяман. Бу сен ва жамоанг учун ҳам деярли оғриқсиз ўтади. Эдди Хирн, Энтонига жиддий зарар етказмасликка ваъда бераман...

Қўрқоқ, Жошуа! Қани сенинг оқ байроғинг? Сен аҳмоқ, ҳеч қандай фойдаси йўқ бир парча чиқиндисан", — деди Фьюри.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!