Тайсон Фьюри: Мени рингдан замбилда олиб чиқишларига тўғри келади

WBC чемпиони британиялик Тайсон Фьюри ушбу вазнда ўзидан сўнг, кимни кучли, деб билишини айтди.

"Деонтай Уайлдер мендан кейинги дунёдаги энг яхши оғир вазнли боксчисидир. Ишонаманки, у мендан бошқаларни ва ўша Жошуани ҳам нокаутга учратади. Мен реалистман ва оғир вазн тоифаси тарихидаги энг зўр "панчерлар"ни ҳурмат қиламан. Бироқ, Уайлдер мен учун энг хавфли рақиблардан бири бўлиб қолмоқда ва унинг бир мағлубияти ҳали ҳеч нарсани англатмайди.Чунки, жангчи муваффақиятсизликка учраса, у 10 марта кучлироқ бўлиб қайтиши мумкин.

Уайлдер ўзаро 3-жангимиз учун ҳар доимгидан кучлироқ ва янада яхши режа билан чиқади. Бошқача услуб кўрсатишига шубҳа йўқ. У ғалаба қозонади, деб айтмаяпман. Лекин у аввалгидан ҳам хавфлироқ бўлади. Aгар, ўтган сафаргидек рақибга 110 фоизга эътибор қаратмасам, унда мен учун бошқа катта жанглар бўлмайди ва улар мени рингдан замбилда олиб чиқишларига тўғри келади",- дея айтиб ўтган Тайсон Фьюри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!