Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа жангининг тахминий санаси маълум бўлди

  • 16 декабрь, 2020, 15:57
  • 0
  • Бокс

Професcионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBC камари соҳиби Тайсон Фьюри ва WBО, WBА, IBF, IBО камарлари эгаси Энтони Жошуа жангини ташкил этиш бўйича музокаралар давом этмоқда.

Эдди Хирн Фьюрининг промоутери Боб Арум билан бўлган мулоқотдан сўнг, жангни тахминан 2021 йил май ойида ўтказишни режа қилмоқдалар. Ҳозирда улар олдида баъзи ечиладиган муаммолар мавжуд.

Хусусан, WBО ташкилоти Жошуа ўз камарини Усикдан ҳимоя қилиши кераклигини айтиб ўтган бўлса, Фьюрининг олдида Уайлдер билан якунланмай қолган учинчи жанг бор.

"Боб Арум бизга Фьюрининг олдида Уайлдер билан ҳеч қандай жанг мажбурияти йўқлигини айтмоқда. Ўйлайманки, Уайлдер барибир Америка судига мурожаат қилади. Аммо биз барчасини ҳисобга олганмиз. Агар, Фьюри Жошуа билан жанг қила олмаса, Жошуа навбатдаги жангини Усикка қарши ўтказади",- деди Энтони Жошуанинг промоутери Эдди Хирн.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!