Тайсон ва Емельяненко стадионда куч синашади

Майк Тайсоннинг рингга қайтишга қарор қилгани ва дунё бўйлаб турга чиқиб, қатор кўргазмали жангларда қатнашишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.

Россиялик промоутер Владимир Хрюнов Тайсонни Россияга олиб келиб, Емельяненкога қарши рингга олиб чиқмоқчи.

- Яқинда Тайсоннинг вакили Азим Спицер билан гаплашиб, Майк жаҳон бўйлаб турга чиқмоқчилигини ва бир нечта кўргазмали жангларда иштирок этишни режалаштираётганини аниқладим. Унга Россияда ҳам кўргазмали жанг ўтказишни таклиф қилдим. Рақиб сифатида Александр Емельяненко ёки Сергей Харитоновдан бирини танлайди, - деди Хрюнов.

aleksandr-emeljanenko-vyzval-na-boj-majkom-tajsona_1589822941793734024

Хрюновнинг айтишича, Улар иштирокидаги кўргазмали жанглар Москва ёки Екатеринбургдаги катта стадионда, оламшумул шоу доирасида бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)