
Тайёрлан, Манчестердан кетасан!
“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари ёзги трансферлар даврида таркибни оптималлаштириш сиёсатини давом эттирадиган бўляпти.
Tribal Football нашрига кўра, жамоанинг швециялик ҳимоячиси Виктор Линделоф ўзига янги иш қидиришига тўғри келади.
Тажрибали футболчининг амалдаги шартномаси 30 июнь куни тугайди. Клуб раҳбарияти унга янги битим бермасликка қарор қилди.
Линделоф 2017 йилнинг ёзидан бери манчестерликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Сўнгги маълумотларда, 30 ёшли футболчини “Бенфика” ўз сафига қайтармоқчи экани айтилмоқда. Виктор Англия Премьер-лигасига келгунга қадар 2013-2017 йиллар давомида лиссабонликлар таркибида порлаган.
Фикрлар