Тчуамени "Реал" мухлисларидан узр сўради: "Бу ҳолатни қабул қилиб бўлмайди"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Орельен Тчуамени "Реал" машғулотларида содир бўлган жанжалдан кейин расмий баёнот бериб, клуб мухлисларидан узр сўради.

Франциялик ярим ҳимоячи ўз сўзларида содир бўлган воқеани "қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат" деб таърифлади ва бундай хатти-ҳаракатлар ёшларга бериладиган намунага зид эканини таъкидлади.

"Нима содир бўлгани ва ким ҳақ ёки ноҳақ бўлганидан қатъи назар, ҳар доим можарони энг тинч йўл билан ҳал қилиш керак", — деди у.

Тчуамени, шунингдек, клуб имиджига етказилган зарар учун узр сўраб, "Реал" билан боғлиқ бу вазият мухлислар, жамоадошлар ва клуб раҳбариятини қаттиқ хафа қилганини тан олди.

"Бу турдаги воқеалар ҳар қандай кийиниш хонасида содир бўлиши мумкин, лекин улар "Реал Мадрид"га муносиб эмас. Биз дунёда энг кўп муҳокама қилинадиган клуб эканимизни унутмаслигимиз керак", — дея қўшимча қилди франциялик ярим ҳимоячи

Футболчи клуб томонидан қўлланган жазони қабул қилишини ҳам маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ҳозир асосий эътибор баҳсларга эмас, жамоа мақсадларига қаратилиши керак.

"Биз — оиламиз, баъзан келишмовчиликлар бўлади, лекин мақсадлар ҳар доим биринчи ўринда бўлиши керак. Мен гуруҳдан ва барча мадридисталардан узр сўрайман", — деди Тчуамени.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!