"Темир хоним" ММА даги фаолиятини якунлади
Аёллар ярим енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Гермейн Де Рандами қўлқопларини деворга илишга қарор қилди. Шу йилнинг аперль ойида фарзандлик бўлган спортчи ҳеч қандай хайрлашув жангисиз фаолиятини тугатди.
"Ўтган ҳафта охирида UFC расмийлари билан боғланиб, мен учун шу йили жанг ташкил қилиб беришларини сўрадим. Аммо улар кардлар тўлиб бўлганини айтиб, келаси йил жанг ўтказишимни таклиф қилишди. Бироқ мен кўнмадим. Чунки ўзимга 2024 йилнинг 31 декабригача фаолиятимни якунлайман, деб ваъда бергандим", - деди "Темир хоним".
Маълумот учун, UFC да 7 та ғалаба қайд этган Гермейн Де Рандами фаолияти давомида ММА юлдузлари Холли Холм, Жулианна Пенья, Ракель Пеннингтон, Ларисса Пачеколарни маҳлубиятга учратган.
Фикрлар