Темур Кападзе Диёр Имомхўжаевга қандай таклиф берди?

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаевга янги мавсум борасида қуйидаги таклиф билан чиқди.

"Ўзбекистон U-19 термаси бош мураббийи Темур  Кападзе бир таклиф берди: U-21 жамоалари иштирокидаги учрашувларни асосий жамоалар ўйинидан бир кун олдин эмас, бир кун кейин ўтказиш.

Бу ҳақида фикрлашдик ва қуйидаги ижобий жиҳатларни кўрдик:

бунда асосий жамоа бош мураббийида U-21 жамоаси ўйинини кузатиш учун кўпроқ имконият бўлади. Чунки бир кун аввал, у ўз жамоасининг ўйинолди машғулоти билан банд бўлади. Ўйиндан кейинги кунда эса, унинг ўрнини ёрдамчи мураббий, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ва физиотерапевт билдирмаслиги мумкин;

U-21 жамоаси ҳам асосий майдонда, яъни, яхши майдонда ўйнаш имконига эга бўлади. Бунда биз U-21 учун ажратилган майдонларни ўрганамиз. Майдон талабга жавоб бермаса, U-21 жамоаси асосий майдонда ўйнайди. Бу эса, асосий майдонини кўз қорачиғидек асрайдиган клубга U-21 учун ҳам яхши майдон қуриш мажбуриятини юклайди.

Биз бу борада Суперлига клублари фикрлари билан ҳам албатта қизиқиб кўрамиз", - деди Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!