Тен Хаг “Барса”дан зўр футболчи танлади
“Манчестер Юнайтед”ни бошқаришда давом этаётган Эрик тен Хаг ёзда трансфер қилинадиган футболчиларни танламоқда.
Бу гал нидерландиялик мутахассис “Барселона”да ўйнаётган ҳамюрти Френки де Йонг ўз жамоасига қўшиб олмоқчи.
Todofichajes нашрининг хабар беришича, каталонияликлар ҳам ўз плеймейкери билан хайрлашишга тайёр ва бу ўйинчи бўйича таклифларни ўрганиб чиқади.
Френки де Йонг жароҳати туфайли Европа чемпионатида иштирок этолмаяпти.
Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача тузилган. Нидерландиялик футболчи айни пайтда 70 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Фикрлар