Теннис маликалари 2 май кунига қадар таътилга чиқди
Хотин-қизлар теннис уюшмаси (WTA) жорий йилнинг 2 май кунига қадар барча турнирларни ўтказмасликка қарор қилди.
 
Ташкилотнинг бундай қарорга келишига дунёни ташвишга солаётган коронавирус пандемияси сабаб бўлди. WTA аёллар ўртасидаги илк турнирни 2-9 май кунлари Мадрид шаҳрида ўтказишни режалаштирган. Аммо вирус тарқалишда давом этса, мусобақалар яна номаълум муддатга қолдирилади.
 
Эслатиб ўтамиз, коронавирус сабаб, ATP ҳам олти ҳафтага барча турнирларни тўхтатиб қўйди. 
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)