Теннис. Новак Жокович Олимпиада медалидан қуруқ қолди

Токио Олимпиадаси теннис беллашувларида энг кучли спортчилар аниқланишда давом этмоқда.

Жаҳоннинг биринчи рақамли ракетка устаси Новак Жокович бронза медали учун кечган баҳсда Пабло Карреньо Бустага қарши кортга чиқди. 3 сет давом этган ўйинда испаниялик спортчи 6:4, 6:7 (6:8), 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Маълумот учун, бу босқичга қадар Уго Дельен, Ян-Леннард Штруфф, Алехандро Давидович-Фокина, Кеи Нисикорини мағлуб этган ва ярим финалда Александр Зверевга ютқазиб қўйганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!