Теннисчилар яна сабр қилишга мажбур!

Профессионал теннисчилар ассоциация (АТР), Хотин-қизлар теннис уюшмаси (WTA) ва Халқаро теннис федерацияси (ITF) жорий йилги мавсумни 31 июль кунига қадар давом эттирмасликка қарор қилди.

Мусобақаларнинг ўтказилиш вақти яна кечиктирилгани, коронавирус пандемияси ҳамон дунё бўйлаб кенг тарқалишда давом этаётганидир. Карантин эълон қилинган кундан бошлаб мавсумни давом эттирилиш вақти уч маротаба ўзгарди. Дастлаб, июнь ойини бошига қадар ҳеч қандай теннис турнирлари ўтказилмасликга қарор қилинди. Иккинчи бора, эса бу қарор 13 июль кунига чўзилди. Энди эса 31 июль кунига қадар мавсум давом эттирилмайдиган бўлди.

Ҳозирда, дунё бўйлаб коронавирус 4,4 миллиондан ортиқ инсонни заҳарлади ва  300 минг нафар одамни бу ҳаётдан олиб кетди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!