Теннисчиларимиз жуфтликлар ўртасида чорак финалга чиқди
Грузияда теннис бўйича эркаклар ўртасида мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларини ташкил этувчи халқаро турнирда жуфтлик баҳслари ўтказилди.
 
Мусобақанинг биринчи даврасида Жўрабек Каримов ва Саидаъло Саидкаримов тандеми грузиялик Саба Пурцеладзе ва Зура Ткемаладзени 6:3, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Умидли теннисчимиз Шониғмат Шофайзиев эронлик шериги Ҳамид Реза Надаф билан жуфтлик ҳосил қилди ва мезбонлар вакили Дэвид Челидзе ҳамда Михаил Кванталиани 6:4, 6:2 ҳисобида таслим қилди.
 
Илк босқичнинг навбатдаги баҳсида истеъдодли теннисчимиз Олимжон Набиев қозоғистонлик Беибит Зукаев билан биргаликда беларуслик Микалай Халиак ва россиялик Иван Михайлюкни уч сетда 6:3, 3:6, 11:9 ҳисобида енгди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Акмалжон
31/07/2019 13:51
Хахахаха ман тайёрлаган расмку @tennis007 учун қилиб бергандим

Минбар

Барча блоглар