Теннисчиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди
Ads

Италиянинг Неаполь шаҳрида Бутунжаҳон талабалари ўртасида ўтказилаётган Универсиада-2019 ўйинларининг ўнинчи куни ҳам якунланди.

Унда теннис бўйича эркаклар ўртасидаги яккалик баҳслари финалида Ҳ.Султонов Хитой Тайпейи вакили Тсенг Чун-Хсинга қарши кортга чиқиб, биринчи сетда тай-брейкда ғалаба қозонган бўлса, иккинчи ва учинчи сетларда 6:3, 6:1 ҳисобида рақибига имкониятни бой бериб қўйди ҳамда терма жамоамизга кумуш медални келтирди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг жуфтлик баҳсларида Ҳумоюн Султонов ва Санжар Файзиев жуфтилиги Ўзбекистоннинг Универсиада ўйинлари тарихидаги теннис бўйича илк медалини, олтин медалини қўлга киритишган эди.

Шу тариқа, Унверсиаданинг теннис бўйича эркаклар ўртасида терма жамоамиз вакиллари биттадан олтин ва кумуш медални қўлга киритиб, умумжамоа ўртасида биринчи ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Hakimov SHerzod
14/07/2019 02:22
Afsus chatoq bo‘libdi Humoyundan finalda mag‘lubiyat kutmagandim.