Теннисчиларимизнинг Италиядаги саргузаштлари давом этмоқда
Ads

Италиянинг Неаполь шаҳрида ўтаётган ёзги Универсиада ўйинларининг теннис бўйича яккалик баҳсларида иштирок этган Санжар Файзиев таиландлик рақибини мағлуб этиб тўртинчи даврага йўл олди.

Мазкур учрашувдан сўнг Санжар жуфтлик беллашувларида Ҳумоюн Султонов билан чорак финал йўлланмаси учун Жанубий Африка вакиллари Крюгер ва Виллиамсга қарши кортга тушди. Иккала сетда ҳам рақибларини бир хил 6:2 ҳисобида мағлуб этган йигитларимиз кейинги босқичга йўл олди.