Теофимо Лопес жуда катта гапириб юборди
Енгил вазн тоифасида IBF йўналиши чемпиони Теофимо Лопес WBA ва WBO чемпиони Василий Ломаченкони енгиш имкониятига эга бўлишига ишонмоқда.
“Кейинги йилга тайёр туринг. Теофимо Лопес Ломаченкога қандай зарба берганини кўрасиз.
Мен ярим енгил вазнли жангчи эмасман. мен катта йигитман! Ломаченко "болакай" ва у мен билан енгил вазн тоифасида жанг қилади. Мен уни нокаутга учратаман “, - деди Лопес.
Ломаченко - Лопес жанги 2020 йил апрель ойида бўлиб ўтиши эълон қилинганди.
Фикрлар