Тер Штеген: Уй тозалаяпман

“Барселона” клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген карантин пайтида уйда нималар билан шуғулланаётганини айтди.

“Кўп вақтимни меҳмонхона ва ошхонада ўтказяпман. Шунингдек, спорт залда шуғулланяпман. Баъзан, нонушта қилишдан олдин машқ қиламан. Шунингдек, уйларни тозалаяпман. Бу ҳам машғулотнинг бир туридир.

Ҳозир барчамиз бир хил вазиятдамиз. Биз одамларни уйда қолишга ундашимиз керак. Биз бу борада бошқаларга таъсир ўтказа оламиз. Ташқарига чиқмаслик нақадар муҳимлигини англашимиз керак”, - дейди германиялик посбон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!