Теренс Кроуфордни ким тўхтата олади?

  • 17 сентября, 22:14
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Америкалик тажрибали мураббий Стивен Эдвардс мутлақ жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорд учун жиддий рақиб топди.

Tecno

"Иккинчи ўрта вазнда эҳтимол, фақат Дэвид Бенавидес Кроуфордга қарши ҳақиқий синов бўла олади. У ёш, кучли, бўйи ва қўл узунлиги билан устун, зарбалари оғир ва жанг давомида босимини камайтирмайди. "Канело" билан жангда Теренснинг устун жиҳатлари кўп эди, бироқ Бенавидесга қарши булар ишламайди. Бироқ мазкур тўқнашув ўтказилмаслиги мумкин. Бунга асосий тўсиқ Кроуфорднинг ўзи бўлади. У Дэвид билан баҳсга қизиқмайди, чунки Теренс Бенавидесни ўзи учун жуда катта рақиб деб ҳисоблайди", — деди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Кроуфорд 14 сентябрь куни Сауль Альваресни мағлуб этиб, иккинчи ўрта вазнда мутлақ жаҳон чемпионига айланди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию