Терма жамоада ўйнаган футболчи: Ўз жонимга уч марта қасд қилмоқчи бўлдим...
Италия чемпионатининг қудратли клубларидан ҳисобланган Миланнинг “Интер” клуби собиқ футболчиси Фредди Гуарин она юрти Колумбиядаги қийин ҳаёти ва ўзи тўқнаш келган муаммолар ҳақида гапириб берди.
- “Интер”да ўйнаган давримда ҳамма ишларим жойида эди. лекин турмуш ўртоғим билан ажрашганимдан сўнг, муаммоларга дуч кела бошладим. Ичишга ружу қўйдим.
Кейин Хитойдан шартнома олдим, лекин у ерда менинг руҳий ҳолатим янада ёмонлашди. Колумбияда қолган яқинларимдан жуда узоққа кетган эдим ва улардан хавотир олардим. Ота-онам билан уришардим, отам доим маст эди.
Бу муаммолар туфайли мен ҳатто ўз жонимга қасд қилиш ҳақида ўйлай бошладим ва уч марта ўзимни ўлдиришга уриндим. Худо мени асради, - деди Фредди Гуарин Corriere della Sera нашрига берган интервьюсида.
Айни пайтда 39 ёшга тўлган Гуарин фаолияти давомида Колумбиядан ташқари, Аргентина, Португалия, Франция, Италия, Бразилия, Хитойнинг номдор клубларида ўйнаган.
Колумбия терма жамоаси сафида 58 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол урган ярим ҳимоячи фаолиятини 2021 йилда тўхтатиб, бутсаларини михга илган эди.
Фикрлар