Терма жамоадан чақирув олмаган Шаҳбоз Умаров БАТЭ сафида супергол киритди (видео)

Бугун Беларусь Олий лигасида 11-тур ўйинлари старт олди. Шаҳбоз Умаров фаолият олиб борадиган БАТЭ жамоаси айни дақиқаларда "Славия Мозир" клубини қабул қилмоқда. Биринчи бўлимдан сўнг мезбонлар 2:0 ҳисобида олдинда бормоқда.

18-дақиқада Максим Скавиш ҳисобни очган бўлса, тайм сўнггида ҳамюртимиз жарима зарбасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу унинг жорий мавсумдаги 5-голи бўлди.

Умаровнинг Абрамов билан суҳбати қандай кечди? Убайдуллаевдан нега хавотирга тушди? Термага чақирилмаганидан хафами?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
TV TV
29/05/2021 20:22
Гап йук Шахбоз. Абрамов сени олмайди чунки уни узини уйинчилари бор ёкимтойлари.