Терма жамоалар мураббийларининг иккита жойда ишлаши, Вадим Абрамовнинг ўрнига Шота Арвеладзе вариантига муносабат - Хайрулла Ҳамидов

Ўзбек футболида охирги пайтларда бир мураббийнинг бир нечта жойда ишлаши одатга айланмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов “қалдирғочлар”нинг ҳам устози. Ўзбекистон олимпия терма жамоасига Равшан Ҳайдаров мураббийлик қилади ва “Сурхон” клубини ҳам бошқармоқда. Абрамовга бош жамоада ёрдамлашадиган Темур Кападзе Ўзбекистон U-19 бош мураббийи ва шу билан биргаликда “Локомотив” клубида Андрей Микляевга ассистент. Сервер Жепаров эса Ўзбекистон U-14 мураббийи ва миллий терма жамоада Вадим Абрамовга ёрдамчи саналади. Эшитишимизга қараганда, Жепаров Абрамовга вақтинча ёрдам бермоқда. У Кападзенинг ўрнида ишлаб турган экан.

Танганинг иккинчи томони бор, терма жамоамизни муҳим ўйинлар кутмоқда. Жамоа йиғинни якунлаганидан сўнг, Вадим Карленовичга ким қандай ёрдам бераётган экан, шуниси қизиқ. Чунки ҳар бир ёрдамчисининг яна бошқа иш жойи бор. Уларга ҳам вақт ажратмаса бўлмайди. Лекин бош жамоанинг қолиб кетиши ҳам нотўғри. Масалан, Абрамовга яқиндан ёрдам бериши айтилган Темур Кападзе ёшларга қарасинми ёки натижалари ёмонлашган “Локомотив”га? Муҳим паллада миллий жамоа рақибларини ким ўрганади? Кападземи ёки Жепаров? Сервер рақибларимиз ҳақида маълумотлар тўплаш билан банд бўлса, U-14нинг тақдири нима бўлади? Хуллас бундай пайтда бир-бирига боғлиқ саволлар жуда кўп. Ачинарлиси, бу йўл биз учун ҳеч қачон ёрдам бермаган. Агар ижобий жиҳат бўлганда, биз аллақачон жаҳон чемпионатига чиққан бўлардик, бир марта бўлса ҳам Олимпиадага борардик. Вадим Абрамов терма жамоа ва клубда ишлашнинг ёмон томони йўқлигини таъкидлаб, бу борада терма жамоа йилда бир неча маротаба йиғилиши, қолган пайт клубда ўйин амалиётига эга бўлиб туришини айтганди. Бу қанчалик тўғри эканлигига футболимиз тарихи жавоб бериб турибди. Ўз навбатида, бу хориж тажрибасида ҳам қўлланилмайдиган усул.

жепаров2_1

Яна бир жиҳат борки, у ҳақида ҳам сўз юритмасак бўлмайди. Бу охирги пайтларда мухлисларнинг эътирозига сабаб бўлмоқда. Жумладан, Самвел Бабаян даврида Александр Лобанов ва Игорь Сергеев терма жамоа ўйинида асосий таркибда майдонга тушиши, Вадим Абрамовда эса Лутфулла Тўраев ва кўплаб бунёдкорчиларнинг йиғинларга жалб этилиши ишқибозлар томонидан танқидларга сабаб бўлмоқда. Тўғри, мухлисларга қайсидир футболчининг ҳаракатлари ёқмас, лекин уларни яқиндан сиз-у, биздан кўра ўша мураббийлар яхшироқ билади. Бу борада таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидовнинг фикрлари қандай эканлигини билиш мақсадида уларга мурожаат қилдик.

Охирги пайтларда Вадим Абрамовнинг терма жамоага чақириладиган футболчилар борасидаги танлови, “Бунёдкор”даги натижаларнинг пасайгани мухлисларнинг хавотирига сабаб бўлмоқда. Уларнинг наздида гўёки, унинг қарашлари эскиргандек. Бироқ шуни унутмаслик керакки, Абрамов ўртоқлик учрашувларида натижалардан кўра ўйиинга кўпроқ эътибор қаратади. Асосий мусобақада эса, ўзини кўрсатишга уринади. Буни "Қатар-2011"да кўрганмиз. Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнларида Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоамиз назорат баҳсларида ғалаба қозона олмасди. Бу ишқибозлар орасида қўрқувни юзага келтирганди. Аммо чемпионатда ажойиб ўйинларни айнан терма жамоамиз намойиш этганди.

Келинг, мухлисларнинг қўрқувидан келиб чиқиб, Абрамовнинг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги борасида фикр мулоҳаза юритамиз. Бу лавозимга хориждан мураббий олиб келдик, бўлмади. Маҳаллий мутахассисларни тайинладик, ўхшамади. Энди яна битта йўл бор. У ҳам бўлса Шота Арвеладзе. Грузиялик мураббий юртимизда бир неча йилдан бери фаолият олиб бормоқда ва “Пахтакор”нинг ўйинида сезиларли ўзгаришларни амалга оширди. Балки унинг варианти борасида мутахассис фикрига қулоқ тутармиз. Албатта, бу шунчаки фикр-мулоҳаза эканлигини унутманг.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
27/10/2020 22:52
Бунеткор каранг кучли олтиликга аранг киради СУРХОН тамом булди ким нима килди Хайдаров нима килди сурхондарёга борадими йук кечириб куйасиз, билмадим Копадзе локони кучайтирди дейлик аввалги иши нима булди
Расулжон Тоштемиров
27/10/2020 22:41
Мен каршиман аввал бир жамони яхшилаб койилатиб куйсин илтимос Абрамов Хайдаров Копадзе Же паров жаноблари, Арвеладзе келсак шунча пул шундай уйинчилар состав билан Узбекистан эллик фойиз тренерлари хам чемпион кила олади мени фикрим
Кахрамонжон Сафаров
27/10/2020 20:12
Эй юртдошлар Шота ....ладзе Узбек Футболи учун нима килиб берди агар ростдан хам унга чакирув булган булса йуколиб кетсин уша томонларга бу ишни Тошкентдаги айрим окахонлар шашликхонада мен хал киламан деб юборган шекили, мени тугри тушунинглар Узбек футболига ва халк учун жонини тикадиган тренер керак бу эса Вадим Абрамов мени тушунчам буйича Абдураимовлар, М.Косимов ва йибанян бу инсонга карши ва узларини овчаркаларини ишга соляпти эх Узбекни Байроги ЖЧ стадионларида хилпираши менга орзу юкорида курсатилган инсонлар сокка бошка хеч нарса уйида йук
28/10/2020 18:58
Пахтакор кимлар билан чемпион булмади лекин шу чемпион килган тренерлар биронта командага бориб чемпион була олдими Пахтакор тренерсиз хам чемпион була олади бунга хамма куникиб булди аллакачон, Арвеладзени МТЖ га куйишдан олдин 1 йил Сурхонгами Бухорогами куйиб куриш керак чемпион эмас майли кучли 3 ликка кирита олармикан, командани шакллантира олармикан,ана ундан кейин МТЖ, ОТЖ ни кушиб берса хам булади
28/10/2020 19:00
Пахтакор кимлар билан чемпион булмади лекин шу чемпион килган тренерлар биронта командага бориб чемпион була олдими Пахтакор тренерсиз хам чемпион була олади бунга хамма куникиб булди аллакачон, Арвеладзени МТЖ га куйишдан олдин 1 йил Сурхонгами Бухорогами куйиб куриш керак чемпион эмас майли кучли 3 ликка кирита олармикан, командани шакллантира олармикан,ана ундан кейин МТЖ, ОТЖ ни кушиб берса хам булади