Термизда ўтаётган Ўзбекистон чемпионатида боксчилар сараланмоқда

  • 24 ноябрь, 2017, 15:46
  • 0
  • Бокс

Бугун 24 ноябрь куни Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати турнирининг дастлабки жангларига старт берилди

Бу йилги мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 200 дан зиёд боксчилар 10 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда. Мусобақада жами 193 та жанг бўлиб ўтади.

Турнирда асосан терма жамоамизнинг иккинчи ва ундан кейинги таркиб вакиллари ғолиблик учун кураш олиб боришади. Мураббийлар бу орқали термамизнинг ўринбосарлар таркибини тайёрлаш ва янги таркибни аниқлашни мақсад қилган.

Иқтидорли ёшларимиз бундан олдин ёшлар ўртасида ўтган Осиё чемпионатида олтин медаллар бўйича биринчи ўринни эгаллаган. Ҳозирда 2016 йилги жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби Билолбек Мирзараҳимов, Отабек Холматов ва бошқа кўплаб боксчиларимиз терма жамоамизнинг етакчилари бўлишга тайёр ва кўпчиликнинг диққатида бўлиб турибди. Шунингдек, ушбу мусобақаларда 2016 йилги Олимпия ўйинлари ғолиби Шаҳобиддин Зоиров ҳам анча вақт танаффусдан сўнг рингга қайтади. 

Эслатиб ўтамиз, бугун бошланган турнирда ғолиблар номи 30 ноябрь кунии бўлиб ўтадиган финал жангларидан сўнг маълум бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!