Терренс Кроуфорд: "Муҳаммад Алига ўхшашни хоҳламайман"

  • 09.02.2026 22:54
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

Уч вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Терренс Кроуфорд нима учун боксдаги фаолиятини якунлашга қарор қилганини тушунтирди.

"Муҳаммад Али боксдан кетиши керак бўлган пайтда нафақага чиқмади. Натижада нима бўлганини ҳаммамиз биламиз. Мен ҳам карьерамни давом эттириб, унга ўхшаб қолишни хоҳламайман", - дея америкаликнинг сўзларини келтирди "Source of Boxing".

Эслатиб ўтамиз, Терренс Кроуфорд ўтган йили профессионал боксдан кетишини эълон қилди. У 42-0 рекодри билан спортни тарк этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!