Тезкор! Месси ПСЖ билан шартномани бекор қилади

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси тез кунларда клуб билан шартномасини бекор қилиши кутилмоқда, деб хабар тарқатди Transfer News Live ҳамда Le Parisien сингари нуфузли манбалар.

Маълумотларда айтилишича, амалдаги жаҳон чемпиони ўн кун ичида клубни тўлиқ тарк этишни режалаштирмоқда.

Месси Саудия Арабистонига боргани учун унга икки ҳафталик жазо қўлланиб, жамоадан четлаштирилганидан кейин мана шу қарорга келган.

Мессининг амалдаги шартномаси 30 июнда тугаши керак эди. Аргентиналик юлдузнинг келаси мавсумни қайси жамоада бошлаши ҳамон мавҳум бўлиб турибди.  Отаси Хорхе Месси айни пайтда Европа, Америка ва Осиё клублари билан музокара ўтказаётгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!