Тезкор! Рамос жамоасини тарк этди
Расман Серхио Рамос бир йиллик фаолиятидан кейин "Севилья"ни тарк этди.
38 ёшли ҳимоячи ўтган ёзда Испания клуби билан шартнома имзолаганди. Энди эса у жамоадан кетмоқда.
Рамоснинг кейинги манзили ҳозирча аниқ эмас, лекин унинг Европада қолиш эҳтимоли жуда паст.
Маълумот учун, Рамос якунига етган мавсум "Севилья" таркибида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди.
Фикрлар