Тезкор! "Реал" машғулоти бекор қилинди
Мадриднинг "Реал" клуби коронавирус ўчоғига айланиб қолди.
AS нашрининг маълум қилишича, жамоада вирус билан касалланишнинг янги ҳолатлари бўлиши мумкин. Шу сабабли, мадридликларнинг бугунги машғулоти бекор қилинган. Бунинг ўрнига жамоа аъзолари қайтадан тест топширади.
"Қиролли клуби" матбуот хизмати тез орада COVID-19ни юқтириб олган янги футболчилар ҳақида хабар қилиши тахмин қилинмоқда.
Аввалроқ, Лука Модрич ва Марселода коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.
Фикрлар